16 июлда техник сабабларга кўра ёпилган Урганч аэропортини 10 августда очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокими в. б. Фарҳод Эрманов Facebook-саҳифасида хабар қилди.Ҳозирда ҳаво бандаргоҳида «Хоразм йўл қурилиш» қурилиш корхонаси томонидан учиш-қўниш йўлаги асфальтини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда 50 дан ортиқ махсус техникалар ишламоқда.

Чоршанба куни вилоят маъмурияти раҳбари олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида аэропортга ташриф буюрди. Хоразм ҳокимияти ва аэропорт маъмурияти йўловчилардан вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўради.

Аэропорт ёпилгани муносабати билан авиақатновлар Нукус ва Бухоро аэропортларига кўчирилган. Рейслар жадвали «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси сайтива ташувчининг Telegram-каналида эълон қилиб борилмоқда. Маълумотлар хизмати: (+99871) 140−02−00.