Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишни хоҳловчилар учун олий таълим муассасаларига қабул бошланганлиги ҳақида эълон қилди, дейилади Norma.uz сайти хабарида.

Абитуриентлар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза;

олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан;

3,5×4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

086-У-сон шакл бўйича тиббий маълумотнома;

паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси (ҳужжатнинг асл нусхаси шахсан кўрсатилади).

Ҳужжатлар 2018 йилнинг 20 июлидан 20 августига қадар қуйидаги олий таълим муассасаларида қабул қилинади:

1. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

2. Ўзбекистон миллий университети

3. Тошкент давлат техника университети

4. Тошкент давлат иқтисодиёт университети

5. Тошкент молия институти

6. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

7. Тошкент давлат шарқшунослик институти

8. Тошкент кимё-технология институти

9. Тошкент давлат педагогика университети

10. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

11. Андижон машинасозлик институти

12. Андижон давлат университети

13. Бухоро давлат университети

14. Бухоро муҳандислик-технология институти

15. Гулистон давлат университети

16. Жиззах политехника институти

17. Қорақалпоғистон давлат университети

18. Қарши давлат университети

19. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

20. Наманган давлат университети

21. Наманган муҳандислик-қурилиш институти

22. Наманган муҳандислик-технология институти

23. Самарқанд давлат университети

24. Самарқанд давлат чет тиллар институти

25. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

26. Термиз давлат университети

27. Фарғона давлат университети

28. Фарғона политехника институти

29. Урганч давлат университети

30. Навоий давлат педагогика институти

31. Нукус давлат педагогика институти

32. Жиззах давлат педагогика институти

33. Қўқон давлат педагогика институти

34. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

35. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

36. Тошкент давлат аграр университети

37. Тошкент тиббиёт академияси

38. Тошкент тиббиёт педиатрия институти

39. Тошкент фармацевтика институти

40. Тошкент давлат стоматология институти

41. Андижон давлат тиббиёт институти

42. Бухоро давлат тиббиёт институти

43. Ўзбекистон давлат консерваторияси

44. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

45. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институти

46. Миллий рассомлик ва дизайн институти

47. Тошкент ахборот технологиялари университети

48. Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти

49. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

50. Тошкент архитектура-қурилиш институти

51. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.