Эшонқулов Акрам Юсуфович Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг асосий вазифаси аҳолини, шунингдек чет эл жамоатчилигини Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар тўғрисида кенг хабардор қилиш ҳисобланади, дейилади хабар матнида.