Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июль куни «Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Самарқанд давлат университетининг илмий салоҳиятини ошириш, замонавий инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада такомиллаштирш ҳамда меҳнат бозорида рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

Самарқанд давлат университети ҳудудида Конфуций ҳайкали ўрнатилади ва ушбу ҳудуддаги 9 қаватли ўқув ва маъмурий бино ҳамда унга тегишли ҳудуднинг меъморий кўриниши Ўзбекистон-Хитой миллий меъморчилиги анъаналарига мувофиқлаштирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазрилигининг телеграмдаги каналида берилган маълумотга кўра, бинонинг ҳар бир қавати ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андазаларига мослаштирилади.

Қолаверса, мазкур қарорга мувофиқ университетда таълим олаётган хорижий талабалар учун алоҳида талабалар турар жойи қурилиши белгиланган.