Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2018 йилнинг биринчи яримйиллигида амалга оширилган ишлар бўйича баёнот берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик, шунингдек, 2018 йил 1-ярмида иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури ижроси бўйича ўтказилган назорат тадбирларида:

коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш ва мазкур соҳадаги ҳисоботлар ҳаққонийлигига алоҳида эътибор қаратилди;

2.016 та янги иш ўринлари яратилганлиги ҳақида ҳисобот кўрсаткичларига қўшиб ёзишлар аниқланди;

34 млн. сўм зарар ихтиёрий ундирилди, судларга 4,5 млрд. сўм моддий зарарни ундириш ҳақида 1.991 та даъво аризалари киритилди;

қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 10 та жиноят иши қўзғатилди.