26 июль куни 14:35 да Тошкент ИИББ навбатчилик қисмига Белтепа-Аэропорт йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 11-автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани тўғрисида хабар келиб тушди, дея маълум қилди бошқарма матбуот хизмати.

Бобур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz русумли автобус 1- сонли «Бахт уйи» (собиқ 1-ФҲДЁ) қаршисида дарахтга бориб урилган, натижада синган дарахт шу ерга қўйиб кетилган Cobalt автомобили устига қулаган. Енгил машина ичида бу вақтда ҳеч ким бўлмаган.

25 ёшли автобус ҳайдовчиси Анвар У.нинг сўзларига кўра, ЙТҲ вақтида салонда 25−30 киши бўлган. Қурбонлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, 11 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган. ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.