15 июлдан Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Emehmon (emehmon.uz) тизими орқали масофадан рўйхатга олиш йўлга қўйилди. Аввал хабар қилганимиздек, эндиликда уларни бир ойгача муддатга вақтинчалик рўйхатга олганлик учун жавобгарлик таклиф қилувчи ёки қабул қилувчи шахсга юклатилади.

Чет эл фуқаросини сайт орқали вақтинчалик рўйхатга олиш учун рўйхатдан ўтиш, ўз маълумотларини киритиш, «келиш варақаси"ни формасини тўлдириш ва сайёҳлик йиғими бўйича тўловни тўлов картаси маълумотларини кўрсатган ҳолда амалга ошириш (маблағ миқдори автомат равишда аниқланади) лозим. Худди шу ишларни Emehmon мобил иловаси орқали ҳам бажариш мумкин (ҳозирча фақатгина Android учун мавжуд).

Жойлашув воситаларида рўйхатдан ўтган ва сайёҳлик йиғимини тўлаб, уларда яшамаган сайёҳлар «Мустақил саёҳат қилувчилар» бандини танлайди. Бўлиш кунлар саноғини кўрсатиш ва нақд ёки нақдсиз тўловни амалга ошириш лозим. Жойлашув воситалари маъмурияти мустақил саёҳат қилувчилар мурожаат қилганда уларни рўйхатга олишлари лозим.

Сайт орқали рўйхатдан ўтиш бўйича қўлланма

Илова орқали рўйхатдан ўтиш бўйича қўлланма

Мустақил саёҳат қилувчилар учун қўлланма