Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари июнда давлат чегараларини бузган 70 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Чегара қўшинларидан «Газета.uz"га хабар қилинди.

Қирғизистон билан чегарада 25 киши, Қозоғистон билан — 22, Афғонистон билан — 16, Тожикистон билан — 6 ва Туркманистон билан — 1 киши ушланди.

Бир ой давомида чегаралар орқали ноқонуний олиб ўтилаётган 147,6 млн сўмлик товар-моддий бойликлар тўхтатиб қолинди. Уларнинг катта қисми рангли металл, маиший техника ҳамда тамаки маҳсулотларидир. Қирғизистон билан чегарада 13 млн сўм, Тожикистон билан — 14,3 млн сўм, Қозоғистон билан — 1,5 млн сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлар қўлга олинди.