Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2018 йилнинг биринчи яримйиллигида амалга оширилган ишлар бўйича баёнот берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чоралар, шу жумладан давлат идоралари ҳуқуқий ҳужжатларини ўрганиш натижасида:

— 49 062 та ҳолатда прокурор назорат ҳужжатлари қўлланилди, 63 142 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди;

— 5 262 та ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилинди ва 6 250 таси қонунга мувофиқлаштирилди;

— қонунбузилишлар сабабларини бартараф этиш юзасидан 10 951 та тақдимномалар юборилди;

— судларга 53,2 млрд. сўм моддий зарарни ундириш ҳақида 5 906 та аризалар киритилди;

— 5 156 нафар шахслар огоҳлантирилди, 27 741 нафари интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди;

— қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 788 та жиноят иши қўзғатилди.

Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида жами 250,7 млрд. сўмлик зарарлар қопланиши таъминланди.