Бугун 26 июль куни соат 14:35 да Тошкент ИИББ навбатчилик қисмига Белтепа-Аэропорт йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 11-автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани тўғрисида ахборот келиб тушди ва ИИББ ушбу ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи тез фурсатда воқеа жойига етиб бориб тафсилотларни ўрганди. Бобур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган давлат рақами 01/ 041 JFA, 3-Автосаройга қарашли 11 йўналишдаги «Mercedes-Benz» русумли автобус автобус 1-сонли «Бахт уйи» (собиқ 1-ФҲДЁ) қаршисида дарахтга бориб урилган, натижада синган дарахт шу ерга қўйиб кетилган «Cobalt» автомобили устига қулаган. Енгил машина ичида ҳеч ким бўлмаган. Ушбу автобус ҳайдовчиси Усмонов Анвар Олим ўғли 1993 йилда туғилган ёши 25да. Автобус салонида 16 киши бўлган.

Тез тиббий ёрдам автомашинасида биригада етиб келганида 16 кишидан 9 тасига ўрта ва енгил жароҳатлари юзасидан ёрдам кўрсатилган. Уларни соғлигига жиддий эътибор қаратилган ҳолда воқеа жойига энг яқин бўлган Текстиль комбинати шифохонасига 3 киши, 16 шаҳар тез тиббий касалхонасига 9 киши олиб борилди. Улардан бир кишининг оёғи сингани туфайли бир оз шифохонада ушлаб қолинди. Қолган йўловчиларга жавоб берилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, ишчи гуруҳ соат 17:00 да 16 йўловчининг ҳар бири билан телефон орқали суҳбатлашиб, ҳол-аҳволи билан қизиқди.