«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Тошкент-Урганч-Тошкент» йўналишида қўйилган қўшимча поездларнинг ҳаракат вақти узайтирилганини маълум қилади. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қўшимча қўйилган №256/255-сонли поезд жорий йилнинг 27, 29, 31 июль ва 02, 04, 06, 08, 10 август кунлари соат 14:30 да Тошкент жанубий вокзалидан Урганч томон харакатланади. 28, 30 июль ҳамда 01, 03, 05, 07, 09, 11 август кунлари соат 08:35 да Урганч вокзалидан пойтахтга қайтади.

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотларни 1005 қисқа рақам орқали ёки жойлардаги худудий темир йўл маълумотхоналаридан билиб олишингиз мумкин.