24 июль куни Шавкат Мирзиёевнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида давлат раҳбари таваллудининг 61 йиллигига бағишланган «Жаноб Президент» номли ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

Интервьюда Ўзбекистон президенти оила ва бахт ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди. Унинг фикрича, ҳар бир инсон ҳаётида энг муҳими, бу — оила.

«Оила мен учун муқаддас. Муқаддаслиги шуки, авваламбор қаерда ишлашидан қатъи назар, ким бўлишидан қатъи назар агар оилада тарбия, оилада муҳит, оилада ҳалоллик, муносабат, тарбияга алоҳида эътибор бермаса, ҳеч қачон натижа бўлмайди. Шунинг учун мен фарзандларимнинг тарбиясига жуда катта эътибор бераман. Ҳар бир фарзандимга ҳам, неварамга ҳам алоҳида ўзимнинг муносабатим бор. Ҳар бир неварамнинг алоҳида характерини биламан, орзусини, истагини биламан», — деди у.

«Одам бахтлиман дейишга қанчалик ҳаққи бор? Агар оиланг билан сен бахтли бўлсанг, бахтлиман дейишга ҳаққинг бор. Фақат оилам эмас, халқим бахтли бўлса мен ўзимни бахтли деб биламан», — дея таъкидлади президент.

Видео