Подполковник Рустамбек Убадуллаевич Умматқулов Жиззах вилояти Янгиобод туман Ички ишлар бўлимига бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

ИИБнинг аввалги бошлиғи Илҳом Сулаймоновга нисбатан фермерни калтаклагани учун жиноий иш қўзғатилди.

ИИВ Қашқадарё вилояти Қарши туман ИИБга ҳам янги бошлиқ тайинланганини маълум қилди. Подполковник Баҳодир Эргашевич Арслонов мазкур лавозимни эгаллади.

Баҳодир Арсланов. Фото: ИИВ.