«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятига Валиев Моҳирхўжа Камолхўжа ўғли раис лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги раис бунга қадар «US ATI» масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида ишлаган.

Валиев Моҳирхўжа Камолхўжа ўғли 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (2005).

2014−2017 йилларда — «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти раисининг молиявий иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017 йилда — «AZIA ABM TRANS» масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида фаолият кўрсатган.