Рангли ва қимматбаҳо металларни қазиб олишда ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси ўртача беш баробарга оширилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 июль куни тегишли қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, олтин қазиб олишда солиқ ставкаси солиққа тортиш базасидан 5 фоиздан 32 фоизга, кумуш — 8 фоиздан 32 фоизга, мис — 8,1 фоиздан 30 фоизга, рух — 4 фоиздан 20 фоизга ўсди. Аввалги ставкалар 2000 йилдан буён амалда эди.

Мазкур чоралар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига тушумлар миқдорини ошириш ҳамда айрим қазиб олувчи корхоналар маблағларидан рационал фойдаланиш мақсадларида қабул қилинди.