Ўзбекистон Республикси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида турли ташкилот ва идораларга ишга қабул қилиш жараёнларидаги коррупция ҳолатлари юзасидан 128 та жиноят фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг фейсбукдаги саҳифаси орқали хабар берилди ва шу мавзудаги махсус видео жайлаштирилди.

Соҳалар бўйича қараладиган бўлса, тиббиётда 47 та, фирибгарлар томонидан ҳуқуқ-тартибот органларига ишга олиб кириш ҳолатлари бўйича 27 та, ишлаб чиқариш тармоқларида 24 та, таълим 17 та, бошқа соҳаларда 5 та, фирибгарлар томонидан фуқароларни ноқонуний чет элга жўнатиш ва жойлаштириш билан боғлиқ жиноятлар сони эса 8 тани ташкил қилди.

Вилоятлар кесимида қараладиган бўлса,

Андижон, Фарғона ва Қашқадарёда 17 тадан;

Бухоро 14 та;

Навоий 13 та;

Тошкент шаҳри 12 та;

Тошкент вилоятида 8 та;

Наманган вилояти 7 та;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд 5 тадан;

Сирдарё ва Хоразм вилоятлари 4 тадан;

Сурхондарё вилояти 3 та;

Жиззах вилояти 2 та коррупция билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.