Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 23 июль куни Юнусобод туманида яшовчи Б.К. бошқарувидаги «Исузу» русумли автобус ТХАЙ кўчасида жойлашган «Роҳат» автосалони олдида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувнинг йўқотилиши натижасида йўл четига ағдарилиб кетган.

Оқибатда етти нафар йўловчи енгил тан жароҳати олганлиги туфайли уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган маълумотга қараганда, мазкур ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.