Республика Гидрометеорология марказидан берилган хабарга кўра, 24 июль куни Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 23−25, кундузи 37−39 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек Наманган Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 34−39 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида бир хил — 35−40 даражагача иссиқ бўлиши тахмин қилинмоқда. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 33−38 даражагача иссиқ бўлиши айтилмоқда.

Мамлакатимизнинг жануби бўлмиш Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида иссиқ ҳаво сақланиб қолиши кутилмоқда. Маълумотларга қараганда, бугун мазкур вилоятларда 40−45 даражагача иссиқ бўлади.