Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 23 июль куни Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини Инқилоб куни муносабати билан табриклади.Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Инқилоб куни Миср байрамларидан саналади. 1952 йилнинг 23 июль санасида бўлиб ўтган ҳарбий инқилоб натижасида монархия тугатилган ва республика бошқаруви эълон қилинган.