Ижтимоий тармоқларда «Андижон вилоятида ИИБ ходими тунда кўчада юрган ўспиринни ҳақорат қилиб, унга қўл кўтарди», деб номланган яширин тарзда тасвирга олинган видео тарқатилди. Унда Бўз тумани ички ишлар ходимларининг бир нафар фуқарони хақоратлагани ва унинг қўлидан тортиб ички ишлар биносига олиб кирмоқчи бўлганлиги тасвирга туширилган.

Вилоят ИИБ масъуллари томонидан атрофлича ўрганилганда мазкур воқеа 15 июль куни тунги соат 23:30 ларда Бўз тумани, Бўстон маҳалласида 1998 йилда туғилган фуқаро Маъруфжонов Муҳриддин Музаффар ўғли билан содир бўлганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

У ҳақиқатдан ҳам 15 июль куни тунги 23:30 ларда савдо дўконидан яшаш хонадони томон, целофан пакетда ўзига тегишли булган 250.000 сўм пулни олиб кетаётган вақтида кўчада ўзига нотаниш бўлган 3−4 нафар фуқаролар бақир-чақир қилиб кетаётганликлари учун туман ИИБ ходимлари улар билан бирга, ушбу фуқаронинг хам шахсига ойдинлик киритиш максадида Бўз тумани ИИБга олиб боришади.

Бу жойда туман ИИБ профилактика инспектори лейтенант М.Парпиевга оғзаки равишда ўзини таништиргач, ушбу ходим унинг отаси Маърупов Музаффарга кўнғироқ қилган. Фуқаро М.Маърупов, профилактика инспектори М.Парпиевга ҳақиқатдан ҳам М.Маруфжонов унинг ўғли эканлиги, бироқ кейинги вақтларда ўғли кўчадан кеч уйга кираётганлиги, отасини тартибга чақириш ҳақидаги ўгитларига қулоқ солмаётганлиги учун ички ишлар ходимидан ўғлини тартибга чақириб қўйишлигини сўрайди.

Шундан сўнг профилактика инспектори М.Парпиев уни тартибга солиш мақсадида тунги вақтларда кимлар билан ва нима мақсадда юрганлигини, нега отасини сўзларига қулоқ солмаётганлиги ҳақида гапиради. Ундан қўлидаги целлофан пакетдаги пулларни кўриб, «ушбу пулларни олиб қаердан келяпсан» деб сўраганида, унга «ушбу пуллар ўзимни пулларим, нима пул билан юриб бўлмайдими» деб қизиққонлик билан жавоб қайтаради.

Бунга жавобан ички ишлар ходими уни ёқасидан ушлаб, бўлим ҳовлисидан ички ишлар биноси ичкарисига киришни талаб килади. Буни кўрган туман ИИБ ходими Б.Шомирзаев М.Парпиевнинг бу хатти-ҳаракатини тўхтатади. Шундан сўнг ИИБ ходимлари томонидан унинг шахсига оид маълумотлар ёзиб олиниб, фуқаро Маъруфжонов Муҳриддин Музаффар ўғли яшаш уйига олиб бориб куйилади. У ўзи билан боғлиқ ҳолатни яширин тарзда видео тасвирга туширилиб тарқатилганлигидан орадан икки кун ўтгандан сўнг хабар топади.

Фуқаро М.Маъруфжоновнинг отаси Марупов Музаффар билан суҳбатлашилганда ўғли М.Маруфжонов билан боғлиқ барча ҳолатларни тасдиқлаб, видео тасвирда акс эттирилган ҳолатлар бўйича туман ИИБ ходимларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини айтади. Бироқ ўғли билан боғлиқ ҳолатни видео тасвирга олиб тарқатган шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Мазкур аниқланган ҳолатлар бўйича, ҳозирда Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан Бўз тумани ИИБ ходимларига нисбатан белгиланган тартибда хизмат текшируви ўтказилмоқда.