Австрия фуқароси Игорь Митчка маслаҳатчи сифатида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига беғараз кўмак кўрсатади, дея хабар қилди ХТВ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Йель университети битирувчиси Игорь Митчка Йель университети битирувчилари тармоғи орқали халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таклифини қабул қилди. ХТВ раҳбарининг ўзи ҳа мазкур университетни тамомлаган.

Эксперт ХТВ ҳузуридаги махсус эксперт-таҳлил гуруҳида янги Таълимни такомиллаштириш маркази концепциясини тайёрлайди. Унинг вазифалари рўйхатидан таълим тизимига мактаб битирувчилари замонавий дунё талабларига янада тайёр бўлишларига қаратилган янги ёндашувларни жорий этиш учун хорижий шерикларни жалб қилиш ҳам ўрин олган.

Асосий урғу ўқувчиларда тадбиркорлик ва музокаралар олиб бориш, дастурлаш ва АКТ имкониятларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда муваффақиятга эришиш учун мотивацияни оширишга қаратилади.

Игорь Митчка молия соҳасида тажрибага эга, у Американинг Goldman Sachs инвестицион банкида фаолият кўрсатган (2015−2017 йилларда).