Тошкент шаҳар ИИББ 17 июль соат 22:00 дан 18 июль 7:00 га қадар бешта автомобилга тегишли давлат рақами ўғирланганлиги ҳақида транспорт воситалари ҳайдовчилари ва эгаларидан ариза келиб тушганлигини маълум қилди.

Безори (барча воқеалар бир-бири билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли бор) Мирзо Улуғбек туманининг Чуст ва Буюк Ипак йўли кўчаларида тўхтаб турган машиналарнинг рақамлари ечиб кетган. Машинада эса жабрланувчи мурожаат қилиши мумкин бўлган мессенжер каналининг манзилини қолдирган.

Тезкор тадбирлар давомида иккита давлат рақами белгиси топилган. ИИББ бошқармаси гумонланувчи ҳақида маълумотлар борлигини ва уни ушлаш чоралари кўрмоқда. Безори жиноий жавобгарликка тортилади.

ИИББ аҳолини жиноий ишларда жабрланган ёки гувоҳ бўлган ҳолатларда яқин атрофдаги ички ишлар бўлинмасига ёки 102 рақамига, шунингдек, шаҳардаги патрул хизмати ходимларига мурожаат қилишга чақиради.

«Ҳуқуқ-тартибот органлари содир бўлган воқеа юзасидан қанчалик тез хабардор бўлса, жиноятни шунчалик тез аниқлаш ва шу сингари ҳолатларнинг олдини олиш имкони ошади», — дейилади хабарда.