Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели тумани «Чоштепа» МФЙ ҳудудида чет эллик инвесторлар иштирокида бунёд этилаётган 72 та 7 қаватли уйнинг қурилиш майдонига ташриф буюрди вамазкур уйлар лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат шу сингари уйларни бошқа жойларда ҳам қуриш бўйича кўрсатма берди.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида 28 минг хонадонли 638 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Уларнинг 334 таси арзон уй-жойлар бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпдир, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.