Профессионал рингда фаолият олиб бораётган Баҳодир Жалолов 22 июль куни тонгда АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу жангда супероғир вазнли боксчига америкалик Куртис Хид рақиблик қилади.

Маълумот учун, Хид бунгача профессионал боксда олтита жанг ўтказган ва уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган (3 таси нокаут билан). Иккита жангда эса мағлубиятга учраган. Баҳодир эса профессионал рингдаги дебютини май ойида нишонлаган ва ўшанда мексикалик Уго Трухильони техник нокаут эвазига мағлуб этганди.

«Жангга тайёргарлик юқори савияда ташкил этилди. Ишонч билан айта оламанки, баҳсга тайёрман. Рингга фақат битта мақсад билан чиқаман — ғалаба қозониш! Ўзбекистон байроғини юқори кўтариб, юртдошларимизни хурсанд қилмоқчиман», — деди Баҳодир Жалолов МОҚ матбуот хизмати билан суҳбатда.