Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ўзининг телеграм мессенжери ишга тушгани ҳақида Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.

Эркинжон Турдимов мазкур телеграм мессенжер халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш, жойлардаги ҳақиқий аҳвол тўғрисида аниқ маълумот олиш мақсадида ишга туширилгани ҳақида эслатиб, фуқаролардан нафақат шахсий, балки вилоятнинг барча ҳудудида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда учраётган муаммоларни кўтариб чиқишга чақирган.

«Тўғри, жойларда ҳали муаммолар анчагина. Буни тан оламиз. Айрим раҳбарлар ва мутасаддилар сизнинг мурожаатингизни тўлақонли ечиб бермаяпти, коррупция, таъмагирлик каби иллатлардан қутула олмаяпмиз.

Яратилган имкониятдан фойдаланиб, жамиятимиз ривожи, фуқаролар оғирини енгил қилиш, юртдошларимиз турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича ўз таклифларингизни билдиришингизни сўрайман.

Сиз томонингиздан йўлланган мурожаатлар, албатта ўрганиб чиқилади ва уларни ечиш йўллари изланади" дейилади фейсбук саҳифасидаги хабарда.

Мурожаатларни қуйидаги рақамга йўллаш мумкин: +99897−405−40−06.