19 июль куни Тошкентнинг Бектемир туманига Мамажонов Шоҳрух Бахтиёрович ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шоҳрух Мамажонов бунга қадар Юнусобод туманидаги «SURE STEP» хусусий корхонаси бош директори лавозимида ишлаган.

Бектемир туманининг янги ҳокими 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2010).

2010−2014 йилларда «RAV EKSPRESS» маъсулияти чекланган жамияти ҳуқуқшунос-маслаҳатчи лавозимида ишлаган.