Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида мамлакат бўйлаб 7657 та кўп қаватли уйнинг том ва кириш йўлаклари таъмирланади. Ўзбекистон президенти 12 июль куни тегишли қарорни имзолади, дея хабар қилди Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Facebook-саҳифасида.

3,9 миллион кв. м дан ортиқ майдондаги том ва 15,7 мингта подъезд таъмирланади. 5929 та уйда ички муҳандислик ва коммуникация тармоқларида ҳам таъмирлаш ишлари ўтказилади. 2847 та болалар майдончалари қурилади ва таъмирланади, 595 та лифт алмаштирилади ва таъмирланади. Шунингдек, кўп қаватли уларга олиб борувчи 754,7 кв. м троуар бетонланади.

10 та марказий ва локал қозонхона, 32 та қозон, 49,5 км иссиқлик, 181,3 км сув, 40,8 км газ қувурлари, 21,7 минг км электр тармоқлари ҳамда 6,8 мингта трансформатор подстанциялари капитал таъмирланади.

110 та марказий ва локал қозонхона, 831 та қозон, 873 км иссиқлик, 611 км сув қувурлари ва 60,5 минг км электр тармоқлари, 18,6 мингта трансформатор жорий таъмирдан чиқарилади.

Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида тайёрлаш жараёнида 1815 та мактаб, 1400 та болалар боғчаси, 11 та болалар уйи ва махсус мактаб-интернат, 335 та шифохона ва амбулатор-шифохона муассасалари капитал ва жорий таъмирдан чиқарилади.

Йилнинг совуқ мавсумига 4,8 млн тонна кўмир маҳсулотлари, жумладан аҳоли учун 850 минг тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 340 минг тонна кўмир тайёрлаб қўйилди