Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг яқинда бўлб ўтган навбатдаги мажлисида парламент қуйи палатасининг айрим қўмиталари таркибига ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақдаги қарор депутатлар томонидан 2018 йил 14 июлда қабул қилинди, дея хабар берди Қонунчилик муаммолари институти Facebook-саҳифасида.

Жумладан, Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Хакимов Рахим Расулжонович Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ходжаева Мавлудахон Исламовна Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Қирғизбоев Абдугаппор Каримжонович Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.