Мактаблар 5−10 йилдан кейин қандай бўлади? Таълим тизимида айнан ҳозир нимани ўзгартириш керак? Бу соҳада давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги қандай бўлади? Хусусий мактабларнинг очилиши халқ таълими тизимини яхши томонга ўзгартира оладими? Мактабда болаларнинг иқтидорларини аниқлаш ва ривожлантиришга қандай шаклда ёрдам бериш?

25 июль куни «Бизнес лабораторияси» Ўзбекистондаги халқ таълими тизимига бағишланган давра суҳбати ташкил этади. Унда қуйидаги спикерлар чиқиш қилади:

Шерзод Шерматов — Ўзбекистон халқ таълими вазири (агар у сафарга чиқадиган бўлса вазир ўринбосари Сарвар Бобохўжаев қатнашади);

Вячеслав Кан — MyWay ривожланиш ва малака ошириш маркази раҳбари;

Виталий Ким — Study Smart School хусусий мактаби раҳбари.

Учрашув соат 18:30 дан 21:00 гача Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Темур Малик кўчаси, 146-уйда жойлашган GroundZero коворкинг марказида ўтказилади. Қатнашиш истагида бўлганлар олдиндан рўйхатдан ўтишлари шарт. Қатнашиш нархи — 50 минг сўм. Ўқитувчилар, талабалар ва давлат идоралари ходимлари гувоҳномасини кўрсатган ҳолатда 50 фоизлик чегирмага эга бўлади.