15 июлдан Тошкентда ер усти аналог телеэшиттиришлар эфири тўхтатилди. Йил охирига қадар у бутун Ўзбекистон бўйича тўхтатилди.

Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази хабарига кўра, бунга қадар Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолисига Тошкент телеминорасида ўрнатилган аналог узаткичлар орқали аналог форматида «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Спорт» ва «Тошкент» телеканаллари дастурлари эфири тарқатиб келинган.

Ўтган йилнинг июлида ҳукумат қарори билан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, 15 январдан Андижон, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятлари, 15 апрелдан Сирдарё вилояти, 15 майдан Жиззах вилояти, 1 июндан Самарқанд вилояти, 15 июндан Бухоро ва Навоий вилоятлари, 1 июлдан Хоразм вилоятида эфир орқали узатилаётган аналог форматдаги теледастурлар эфири тўлиқ тўхтатилди.

Мамлакатдаги йирик рақамли телеэшиттиришлар провайдери ҳисобланган UZDIGITAL TV 16 июлдан 14 августга қадар 1:00 дан 12:00 га қадар режа билан профилактика ишларини олиб боради, бу вақтда телеканаллар эфири тўхтатилади (жадвал).