16 июль куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода учрашуви бўлиб ўтади, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Икки мамлакат вазирликлари ва идоралари, етакчи иқтисодий тузилмалари раҳбарлари ўрин олган делегацияларга бошчилик қилаётган ҳукумат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини, аввало олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Тожикистон учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қиладилар.