2018 йил биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1,609 млн сўмни ташкил этди, дея хабар қилди Давлат статистика қўмитаси.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибида иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича тўловлар таҳлили

  • таълим: 21 533 та муассасада 999,2 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 38,6%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 7,496 трлн сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 30,0%ни) ташкил этган. Таълим соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1,250 млн сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 15,2% га ўсди;
  • саноатда: 614 та корхонада 451,6 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 17,5%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 6,622 млрд сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 26,5%ни) ташкил этган. Саноат соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2,443 млн сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 30,2%га ўсди;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда: 1 422 та муассасада 428,2 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 16,6%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 2,719 трлн сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 10,9%ни) ташкил этган. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1,058 млн сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 16,8%га ўсди;
  • ташиш ва сақлашда: 204 та корхонада 115 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 4,4%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 1,482 трлн сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 5,9%ни) ташкил этган. Ташиш ва сақлаш соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2,148 млн сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 22,1%га ўсди;
  • молиявий ва суғурта фаолиятида: 138 та муассасада 67 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 2,6%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 1,228 трлн сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 4,9%ни) ташкил этган. Молиявий ва суғурта фаолияти соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3,055 млн сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг даврига нисбатан 25,4%га ўсди.

Январь-июнь ойларида 2017 йилнинг мос даврига нисбатан иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг юқори ўсиш суръати ахборот ва алоқада 32,9%, саноатда 30,2%, қурилишда 26,4%, молиявий ва суғрута фаолиятида 25,4% кузатилди.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўрадиган бўлсак, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 2,252 млн сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 140,0%), Навоий вилоятида 2,153 млн сўмни (133,8%) ва Тошкент вилоятида 1,768 млн сўмни (109,9%) ташкил этган бўлса, Наманган вилоятида 1,263 млн сўмни (78,5%), Самарқанд вилоятида 1,273 млн сўмни (79,2%) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.

Ўзбекистон Меҳнат Кодексига мувофиқ, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди (январь-июнь ойларида 426,5 минг сўмни ташкил этган) бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган.