Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлимида янги бошлиқ тайинланди. Бу лавозимда эндиликда Фарҳод Эшбоевич Жўраев фаолият кўрсатади, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати. У шу лавозимда ишлаган Илёс Абдуқаҳҳоровнинг ўрнини эгаллади.

Каттақўрғон ИИБ ходимининг аёл кишини таҳқирлаган ҳолатда видео тасвирга олгани маълум бўлгач, кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлганди. Гарчи ҳодиса июнь ойи бошида юз берганига қарамай, у орадан бир ой ўтиб, видеоролик эълон қилингач маълум бўлди.

ИИБ ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, раҳбарият устидан эса хизмат текшируви бошланган эди.