Россияда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Финал баҳсида Франция Хорватия устидан ғалаба қозонди ва икки карра мундиал ғолиби бўлди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Манжукич ўз дарвозасига гол киритиб, французларнинг ҳисобда олдинга чиқишига сабабчи бўлди. 28-дақиқада Перишич фарқни тенглаштирди.



38-дақиқада ҳакам яна бир бор такрорий лавҳага кўра пенальти белгилади ва Гризманн Францияни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи таймда Погба ва Мбаппе гол киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 69-дақиқада Манжукич энди рақиб дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди.

Баҳс охирига қадар жамоаларда бир қатор имкониятлар бўлганига қарамай, ҳисоб ўзгармади.

Франция — Хорватия 4:2 (2:1, 2:1)

Голлар: 1:0 — 18, автогол Манжукич, 1:1 — 28 Перишич, 2:1 — 38, пенальти Гризманн, 3:1 — 59 Погба, 4:1 — 65 Мбаппе, 4:2 — 69 Манжукич.

Франция — Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Канте (Нзонзи, 55), Погба, Матюиди (Толиссо, 73), Гризманн, Жиру (Фекир, 81), Мбаппе.

Хорватия — Субашич, Ловрен, Стринич (Пьяца, 81), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич, Ребич (Крамарич, 71), Манжукич.

Огоҳлантиришлар: Канте (27), Люка Эрнандес (41), Врсалько (90).