Россияда ўтказилаётган жаҳон чемпионати тобора ўз якунига етиб боряпти. Бугун Бельгия ва Англия терма жамоалари 3-ўрин учун баҳс юритишди.

Таъкидлаш ўринли, мазкур жамоалар гуруҳ босқичида бир квартетдан жой олишганди. Ўша учрашувда кичик ҳисобда ғалаба қозонган бельгияликлар яна бир бу ишни уддалашди.

Баҳснинг 4-дақиқасида Менье ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Азар томонидан киритилган гол ғалабани мустаҳкамлади.

Яна бир муҳим жиҳат, Бельгия терма жамоаси ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатлари бронза медалини қўлга киритди.

Бельгия — Англия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 — 4 Менье, 2:0 — 82 Азар. Бельгия — Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Менье, Тилеманс (Дембеле, 78), Витцель, Шодли (Вермален, 39), де Брюйне, Азар, Лукаку (Мертенс, 60).

Англия — Пикфорд, Жонс, Стоунз, Магуайр, Дайер, Триппьер, Роуз (Лингард, 46), Лофтус-Чик (Алли, 84), Делф, Кейн, Стерлинг (Рэшфорд, 46).

Огоҳлантиришлар: Стоунз (52), Магуайр (76), Витцель (90).

Видео