Ўзбекистон Марказий банки банклар томонидан шикастланган хорижий валюталарни алмаштириш ва яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилишда комиссион тўловларни ундириш ҳолатига изоҳ берди.

МБ хабарида айтилишича, бу хорижий валюталарни алмаштиришдаги комиссия тўлови уларни хорижий эмитент-банкларда алмаштиришдаги харажатлар, жумладан ташиш, шунингдек корреспондент-банк ёки эмитент-банк комиссия тўловлари харажатларини қоплаш учун зарур.

Аввалроқ тижорий банкларга жисмоний шахслардан шикастланган, бироқ муомалага яроқли деб топилган хорижий валюта банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки худди шу миқдордаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, улар билан конверсион операцияларни амалга оширишдан бош тортишни тақиқлаган эди.