Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинланди, дея хабар қилди ИИВ сайти.

Майор Сафаров Жаҳонгир Исмоилович Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи бўлди.

Майор Алишеров Абдурашид Маҳмудович Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Полковник Нарматов Нуриддин Соатмуродович ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи этиб тайинланди.