Тадбиркорлар «Сайёҳлик хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар» давлат стандартига киритилган ўзгаришлар шарофати билан хостеллар ташкил этиш ва уларни юритиш харажатларини сезиларли даражада камайтиришлари мумкин. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хостелга алоҳида кириш, беш қаватдан баланд биноларда лифт ва захира сувли идишларнинг мавжуд бўлиши, ҳар бир ташриф буюрувчи учун муайян майдон зарурлиги каби талаблар бекор қилиниб, ходимларга бўлган талаблар сезиларли даражада қисқартирилди. Стандартга киритилган ўзгаришлар 10 июлдан амалга татбиқ этила бошланди.

Хостеллар сайёҳларга меҳмонхоналар билан солиштирилганда арзон хизматларни таклиф этади. Одатда улар йирик шаҳарларда диққатга сазовор жойлар ва тарихий объектлар яқинида, вокзал ва автобус станцияларига пиёда боришга қулай жойларда ташкил этилади.