Вояга етмаган боланинг чет элга чиқиши учун шаҳар ва туман халқ таълими бошқармасига бориб анкета тўлдириши ва ариза ёзиши ҳамда шу орқали рухсат олиши тизими бекор қилинди. Эндиликда анкетага умумтаълим муассасасининг муҳри қўйилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Илгари Ўзбекистон мактаблари ёки бошқа таълим муассасаларида ўқийдигалар хорижга чиқиш учун ъалқ таълими бошқармасидан рухсат олиши керак эди. Бу эса вақтни оларди ва ортиқча оворагарчиликни юзага келтирарди.