Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясида Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Бодомзор йўли кўчасига буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиш ўринли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарорида Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш белгиланган эди.

Буюк адиб ва жамоат арбоби бўлган Чингиз Айтматов (1928−2008) Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» (1995), «Буюк хизматлари учун» (1998) орденлари билан мукофотланган. Қирғизистон Республикасида Халқаро Чингиз Айтматов номидаги «Олтин медаль» мукофоти таъсис этилган.