Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида яшовчи Ш. Б. 11 июль куни Элликқалъа туманида ўз бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинани «Бўстон-Беруний-Чолиш-Урганч» йўлининг 3-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, Беруний шаҳрида яшовчи О.С. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада «Нексия» ва «Кобальт» автомашинасининг ҳайдовчилари олинган жароҳат натижасида воқеа жойида, йўловчилари И.З., М.М. ва З.Ж. эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, «Нексия» автомашинасининг яна бир нафар йўловчиси Н.В. касалхонага ётқизилган.