Россия ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўзининг якуний палласига келиб қолди. Бугун яримфиналнинг илк учрашуви Франция — Бельгия терма жамоалари ўртасида ўтказилди.

Баҳсни бельгияликлар ҳужумлар билан бошлашди. Французлар ҳам вақти-вақти билан жавоб қайтариб туришди. Кетма-кет яратилган хавфли вазиятлардан ҳар икки жамоа ҳам унумли фойдалана олмади.

51-дақиқага келиб Франция терма жамоаси ҳимоячиси Самуэль Умтити бурчакдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди.

Шундан сўнг ҳар иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлганига қарамай, ҳисоб бошқа ўзгармади.

Франция — Бельгия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 — 51 Умтити.

Франция — Льорис, Павар, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Канте, Погба, Мбаппе, Гризманн, Матюиди (Толиссо, 86), Жиру (Нзонзи, 85).

Бельгия — Куртуа, Шадли (Батшуайи, 90), Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Витцель, Дембеле (Мертенс, 60), де Брюйне, Феллайни (Феррейра Карраско, 80), Азар, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Азар (63), Алдервейрелд (71), Канте (87), Мбаппе (90), Вертонген (90).