Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси 2019 йил 1 майгача давом этади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими хабар қилди.

Бунинг учун фуқаролар Давлат хизматлари марказларига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари лозим:

  • -ариза;
  • -паспорт;
  • -оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси тақдим этилади.

Мулкка эгалик ҳуқуқи қуйидаги ҳолатларда берилмайди:

  • -иморат турар жой қуриш мумкин бўлмаган майдонларда қурилган бўлса;
  • -шаҳарсозлик нормалари, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузса, ёҳуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса.

2018 йил 20 апрелдан сўнг ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқи берилмайди. Акция муддати тугагач, бундай иморатлар учун жавобгарлик кучайтирилади.