«Реал Мадрид» футбол клуби ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Ювентус"га ўтиши тўғрисида эълон қилди, дея хабар берди мадридликларнинг расмий сайти.

«„Реал“ дунёдаги энг яхши эканини исботлаган ўйинчига миннатдорчилик билдиради. Клуб ва дунё футболи тарихидаги энг ёрқинлардан бири бўлган футболчига. „Реал“ учун Роналду ҳар доим энг асосий рамзлардан ҳамда келгуси авлодлар учун ноёб намуналардан бири бўлиб қолади. „Реал“ ҳар доим сенинг уйинг», — дейилади мадридликлар хабарида.

Футболчи ўзининг хайрлашув мактубида «Реал"да ўтган йиллари ҳаётидаги энг бахтли лаҳзалар бўлганини ёзади. «Қалбимда клубга, шаҳарга миннатдорчилик сўзлари бор фақат, мен қабул қилиб олган бу севги ва боғлиқлик учун барчага раҳмат айтишни хоҳлайман. Шу билан бирга, ўйлайманки, ҳаётимда янги босқич очиш вақти келди ва айнан шунинг учун мен клубдан мени қўйиб юборишларини сўрадим. Афсусдаман, лекин мен ҳаммадан, айниқса мухлисларимиздан мени тушунишларини сўрайман».

«Чемпионат"нинг ёзишича, Криштиану Роналдунинг «Ювентус"даги маоши йилига 30 млн еврони ташкил этади. Италия жамоаси 33 ёшли португалиялик трансфери учун 105 млн евро тўлайди.

Роналду «Реал» таркибига 2009 йилда келиб қўшилган эди. Бу вақт давомида у 439 та ўйинда 451 та гол уриб, «Қироллик клуби» тарихидаги энг «бомбардир» ўйинчига айланди. «Реал» таркибида португалиялик футболчи тўрт марта Чемпионлар лигаси кубоги соҳибига айланди.