11 июль куни Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво сақланиб қолади. «Ўзгидромет» хабарига кўра, охирги йиллардаги кўрсаткичдан 5−7 градусга баланд бўлади.

Кундузи ҳаво ҳарорати 40−43 градусгача исийди. Жанубда эса 44−45 градусгача чиқиши кутилмоқда.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қуруқ ва иссиқ шамол бўлиши эҳтимоли бор.

11 июль куни ҳаво ҳароратининг тобора исиб бораётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида Тожикистон ва Қирғизистондан қор кўчиши мумкин.

Учинчи ва олтинчи суткаларда (12−15июль) ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмаяпти.