9 июль куни Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Анқарада ўтказиладиган Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Туркия президенти лавозимига киришиш маросимида қатнашади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиш ўринли, 24 июнь куни ўтказилган сайловда Эрдўған 52,59 фоиз овоз тўплади. Сайловдан сўнг Туркия парламент бошқаруви тизимидан президент бошқаруви тизимига ўтади.