Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Текирдоғ вилоятида рўй берган поезд ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Поезднинг темир излардан чиқиб кетиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди. ҳодиса вақтида поездда 362 йўловчи ва 6 нафар темир йўл хизмати ходими бўлган. Ҳодисага тинимсиз ёққан ёмғирнинг рельслар остидаги қатламни ювиб кетгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда, дея хабар қилди Анадолу.