Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Собит Турсунов Сирдарё вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати «Газета.uz"га маълум қилди.

Автомобиль аварияси 7 июль куни содир бўлган. Собит Турсунов норасмий таксида сув таъминоти билан боғлиқ муаммони ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига хизмат сафарига кетаётган бўлган.

Собит Турсунов 1973 йилда туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини (1994) ва президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини (2012) тамомлаган. Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо қўмитаси аъзоси эди.