Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва талафотлар етгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

NHK телеканалининг маълум қилишича, тинимсиз ёғингарчиликлар ва улар келтириб чиқарган кўчки ҳамда сув тошқинлари сабабли Японияда энг камида 85 киши ҳаётдан кўз юмди, 6 киши оғир аҳволда қолмоқда, қарийб 60 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.