Сабзавотлар билан товада пиширилган гуруч


Ярим соат ичида тайёрласа бўладиган оддий гуруч ва сабзавотли таом. Ҳаммаси битта товада, сабзавотлар шарбатига тўйиниб пишади. Бундай егулик ажойиб газак, ёки асосий таом ўрнини бемалол боса олади.

Бақлажонли газак


Ўзининг ажойиб таъми сабали ҳам бақлажонлардан турлича таом тайёрлаш мумкин. Бу рецептда бақлажонларни товада қовуриб, ичига помидор ва бринзадан солиб тугамиз. Ҳақиқий ёзги газак барчага бирдек ёқиши аниқ!

Сабзавотли сате


Сате деб ёғда қовуриб олинадиган сабзавотлар бирлашмасидан ташкил топган салатга айтилади. Сабзавотлар бунда қизариб пишади, ўзининг таъм ва мазасини эса йўқотмайди. Бу рецептда сиз ўзингизнинг энг ёқтирган сабзавотларингизда солишингиз, хоҳишга қараб уларни бошқаларига алмаштиришингиз ҳам мумкин. Бу егуликни ёз фаслида албатта тайёрлаб кўринг.

Қовоқчали торт


Қовоқчали торт бу яхна ва серсув газак бўлиб, кўринишидан тортга жуда ўхшаб кетади. Бундай егулик қовоқчани ёқтирмайдиган инсонларга ҳам ёқади. Асосийси, уни тайёрлагандан сўнг бир соатга совутгичга олиб қўйиш керак бўлади.

Товуқ ва маккажўхорили сате


Товуқли сате — ярим соат ичида тайёрланиладиган жуда оддий ва мазли таом ҳисобланади. Сабзавотларни хоҳишга қараб ўзгартириш ҳам мумкин. Бундай таом тезда тайёрланилиши билан кўпчиликка жуда ёқади.

Помидор ва ялпизли салат


Помидор ва ялпиз солиб тайёрланиладиган салат, умуман ўзгача таъмда бўлиб, ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Бундан ташқари сабзавотларни қайта ишланмасдан солиниши эса, унинг жуда фойдалилигидан далолат беради.

Бунданда кўпроқ рецептлар Zira.uz интернет саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги Телеграм канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги Телеграм канал t.me/zirauz

Телеграмдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat

Таҳририят телефон рақами: (+99899) 837−15−15